Банк_ҳисоби_ва_аудит,_Банк_иши_конференция_2023
АХБОРОТ ХАТИ
Тошкент молия институти 2023 йил 20 октябрь куни
“Ўзбекистон Республикаси банк тизими ҳолати ва уни ислоҳ қилиш йўналишлари” мавзусида республика миқёсидаги илмий-амалий конференция ўтказади.
Конференция Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020 – 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ-5992-сон Фармони (2020 йил 12 май), “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йиллардаги Тараққиёт Стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони (2022 йил 28 январь), “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стндартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4611-сон Қарори (2020 йил 24 февраль), “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3946-сон Қарорларида (2018 йил 19 сентябрь) белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ўтказилади.
Конференцияда Пленар йиғилиш билан бирга қуйидаги секциялар ташкил этилади.
1-секция. Банк тизими муаммолари ва уни ривожлантириш йўналишлари;
2-секция. Банк тизимининг самарадорлигини ошириш ва барқарорлигини таъминлаш;
3-секция. Молиявий хизматларнинг оммабоплиги ва сифатини ошириш;
4-секция. Банк корпоратив бошқарувида бухгалтерия ҳисоби, назорат ва аудитнинг ўрни, уларни ташкил қилиш ҳамда самарадорлигини ошириш;
5-секция. Банк тизимини ислоҳ қилишда солиқ, инвестиция ва молия бозорининг устувор йўналишлари.
Конференцияда иштирок этишни истаган шахслар маъруза тезисларини қоғоз ва электрон шаклда конференция ташкилий қўмитасига 10 октябрга қадар тақдим этишлари лозим. Манзил: Тошкент молия институти, Банк иши факультети, “Банк ҳисоби ва аудит” кафедраси, 209-хона ва “Банк иши” кафедраси, 220-хона. E-mail: bank_audit@tfi.uz
Тақдим этилаётган конференция материалларини расмийлаштириш тартиби:
Илмий-амалий тавсияларни ўз ичига олган маъруза ва чиқишларнинг тезислари ўзбек, рус ва инглиз тилларида, 3-5 бет ҳажмда тақдим этилиши мумкин. Маъруза тезислари Microsoft Word Times New Roman дастурида, 14 pt шрифтда, 1,5 интервалда, А4 (210*297) қоғоз форматида, юқори ва пастдан 2 см, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см чегарада ёзилиши керак. Мақола (тезис) номи бош ҳарфларда ёзилади, ундан кейинги қаторда муаллиф фамилияси ва исми, илмий даражаси, иш жойи ёзилади. Электрон файл номини муаллиф фамилияси ва инициаллари билан белгилаш лозим.
Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган ва кечиктириб топширилган мақола (тезис)лар чиқарилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди. Танловдан ўтган мақола ва тезислар тўлов асосида нашр этилади – тезиснинг бир бети учун тўлов миқдори 15 минг сўм.
Конференция очилишида Пленар йиғилиш 2023 йил 20 октябрь куни соат 10.00 да Тошкент молия институти, Оби-ҳаёт биноси, 4-қаватдаги маърузалар залида ўтказилади. Рўйхатдан ўтказиш 9.00 да бошланади. Секциялар иши 14.00 дан бошлаб ташкил этилади.
Конференция тўғрисида батафсил маълумот Тошкент молия институти сайти www.tfi.uz да жойлаштирилган.
Маълумот учун телефонлар: Тел. (71) 234-07-19, (71) 234-43-42.
Fikr bildirish