“Ўзбекистонда халқаро молия муносабатларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar
Ахборот_хати_13.03.2023   Тошкент молия институти Халқаро илмий-амалий конференциясининг   АХБОРОТ ХАТИ   Тошкент молия  институти “Халқаро молия-кредит” кафедраси томонидан “Ўзбекистонда халқаро молия муносабатларини ривожлантиришнинг  стратегик йўналишлари” мавзусида 2023 йил 11 ноябрь ойида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган. Конференция қуйидаги йўналишларда ўтказилади:
  1. Ўзбекистоннинг халқаро молия тизими ва иқтисодий интеграция жараёнларидаги иштирокини фаоллаштириш.
  2. Халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.
  3. Халқаро кредит ва инвестиция муносабатларининг ривожланиш тенденциялари.
  4. Халқаро молия бозорини ривожлантиришда рақамли технологияларни қўллаш имкониятлари.
  5. Ташқи савдо ва уни молиялаштириш механизмини ривожлантириш.
  Халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини 2023 йил 11 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 1000 да бошлайди. Конференцияда мамлакатнинг вазирлик ва идоралари, илмий тадқиқот институтлари, Олий таълим муассасаларнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари, мустақил изланувчилари ва турли соҳа мутахассислари иштирок этишлари мумкин. Конференцияда иштирок этиш учун мақола ва тезислар 2023 йил 1 ноябрь га қадар қабул қилинади.   Конференцияга тақдим этиладиган илмий тезисларни расмийлаштирилиш талаблари:
  1. Илмий тезислар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади. Илмий тезислар ҳажми 2-4 бетдан кўп бўлмаган ҳолда, электрон вариантда тақдим этилади.
  2. Тезислар Microsoft Word дастури матн редакторида, 14 ўлчамли Times New Roman шрифтида, 1,0 интервалда, юқори ва пастдан 2,0 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см қолдирилган ҳолда расмийлаштирилган бўлиши керак.
  3. Мавзу (бош ҳарфлар билан), бир интервал пастдан муаллифлар Ф.И.Ш., лавозими, кейин ташкилот номи, телефон рақами ва электрон почта манзиллари кўрсатилади.
Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган, муддатидан кеч тушган илмий тезислар қабул қилинмайди. Матнда фойдаланилган мисол, кўчирма ва маълумотлар аниқлиги учун жавобгарлик муаллиф зиммасида бўлади. Конференцияни ташкил этиш ва материаллар тўпламини нашр қилиш бўйича бадал тўловлари ҳар бир саҳифа учун 30 000 (ўттиз минг) сўмни ташкил этади. Ташкилий қўмита тезис ва мақолаларни танлаб олиш хуқуқига эга.   Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 60а-уй. Тезисларни қабул қилиб олиш учун масъул: “Халқаро молия-кредит” кафедраси, Сайфулла Наримонов. E-mail: moliya_kred@tfi.uz Телефон рақами: (+998) 90 – 933-87-90.

Tags :

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

Share This :

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan