Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тошкент молия институти ҳамкорликда ўтказадиган халқаро илмий-амалий конференция

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar
Ахборот хати сугурта Information Letter_Insurance Информационное письмо   Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тошкент молия институти ҳамкорликда ўтказадиган халқаро илмий-амалий конференция   АХБОРОТ ХАТИ   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ-5265-сон «Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш тенденциялари ва истиқболларини аниқлаш мақсадида 2023 йил 3 ноябр куни  Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент молия институтида “Ўзбекистонда ҳаёт суғуртасининг салоҳиятини ошириш ва ривожлантириш йўналишлари” мавзусида халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференцияни ўтказиш режалаштирилган.   Конференцияда муҳокама қилинадиган мавзулар йўналишлар: 1-шуъба. Ҳаёт суғуртасининг салоҳиятини ошириш ва жадал ривожлантиришнинг устувор йўналишлари. 2-шуъба. Миллий суғурта бозорида ҳаёт суғурта соҳасини оммалаштириш ва кўламини кенгайтириш масалалари. 3-шуъба. Суғурта бозорида рақамлаштириш жараёнларининг кечиши ва соҳага илғор ахборот технологияларини татбиқ этиш масалалари. 4-шуъба. Ўзбекистонда суғурта хизматлари бозорининг молия тизимида тутган ўрни ва миллий  иқтисодиётнинг ривожланишига таъсири.   Илмий-амалий конференция ишида хорижий ва маҳаллий олий таълим, илмий тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, мутахассислари, докторантлари, мустақил изланувчилари ҳамда иқтидорли талабалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, суғурта компаниялари раҳбар ходимлари ва мутахассислари иштирок этиши кутилади. Конференцияда иштирок этиш учун илмий мақола ва тезислар 2023 йилнинг 1 сентябригача қабул қилинади.   Тақдим этилаётган мақола ва конференция материалларини расмийлаштириш тартиби: Конференция материаллари электрон шаклда Word 2003, 2007, 2010 форматида Times New Roman, 14 кегль, саҳифалар чапдан 3,0 см, юқоридан ва пастдан 2 см ва ўнгдан 1,5 см қолдирилган ҳолда бўлиши шарт. Асосий матн сатрлар оралиғи 1 см интервалда, сатр боши – 1 см, сатрларни энига тўғрилаш, сўзларни бошқа қаторга кўчириш-автоматик тарзда бўлиши лозим. Тақдим этилаётган илмий мақола ҳажми 5 бетгача ҳамда тезис ҳажми 3 бетгача бўлиши мумкин. Мақола ва тезислар антиплагиат дастури орқали текширилади. Конференция материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади. Конференциянинг ташкилий бадали  ва материаллар тўпламини нашар қилиш учун  харажатларни қоплаш миқдори ҳар бир саҳифаси учун 30 000 сўм этиб белгиланди. Ялпи мажлис сўнггида хулоса ва таклифлар муҳокама қилиниб, якуний тавсиялар қабул қилинади. Ташкилий қўмита тезис ва мақолаларни  танлаб олиш ҳуқуқига эга. Конференция материаллари экспертизадан ўтгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ОАК рўйхатига киритилган журналлар ва хорижий журналларда  (Scopus ва Web of Science) чоп этишга тавсия этилади.   Манзил: Анжуман ўтказиш учун масъул: “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси. Телефон рақами: (+99890) 950 22 08 (А.Холбаев) Электрон почта: sugurta@tfi.uz Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 60А-уй.

Tags :

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

Share This :

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan