Тошкент молия институтида «Рақамли иқтисодиёт шароитида бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудитни ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференция

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

Тошкент молия институтида республика миқёсида ўтказиладиган илмий анжуманлар рўйхати пдф

 

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стадартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2021 йил 4 августдаги ПҚ-5210-сон «Аудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 171-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда 2023 йил 12 апрел куни Тошкент молия институтида «Рақамли иқтисодиёт шароитида бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудитни ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференцияни ўтказиш режалаштирилган.

.

Конференция қуйидаги шўъбалардан иборат бўлиши режалаштирилган:

1-шўъба. Бухгалтерия ҳисоби тизимларини конвергенциялаш шароитида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш йўналишлари.

2-шўъба. Халқаро стандартлар асосида аудиторлик текширувларининг ташкилий, техник ва услубий жиҳатларини такомиллаштириш масалалари.

3-шўъба. Иқтисодий таҳлилда замонавий усулларни қўллаш истиқболлари.

4-шўъба. Давлат молиявий назорати ва ички аудитда халқаро стандартларни жорий этиш йўналишлари.

5-шўъба. Банк-молия соҳасида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни такомиллаштириш масалалари.

Илмий-амалий конференция ишида хорижий ва маҳаллий олий таълим, илмий тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, мутахассислари, таянч докторант, докторант ва мустақил изланувчилари ҳамда иқтидорли талабалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта компаниялари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар раҳбар ходимлари ҳамда мутахассислари иштирок этиши режалаштирилган. Конференцияда иштирок этиш учун илмий мақола ва тезислар 2023 йилнинг  1 апрелига қадар audit_conf@tfi.uz электрон почта орқали қабул қилинади.

 

Тақдим этилаётган мақола ва конференция материалларини

расмийлаштириш тартиби:

Конференция материаллари электрон шаклда Word матн муҳарририда, Times New Roman шрифтида, 14 кегль, саҳифалар чапдан 3,0 см, юқоридан ва пастдан 2 см ва ўнгдан 1,5 см қолдирилган ҳолда бўлиши шарт. Асосий матн сатрлари оралиғи 1 см интервалда, сатр боши – 1,25 см, сатрларни энига тўғрилаш, сўзларни бошқа қаторга кўчириш-автоматик тарзда бўлиши лозим. Тақдим этилаётган илмий мақола ҳажми 5 бетгача ҳамда тезис ҳажми 3 бетгача бўлиши лозим. Мақола ва тезислар антиплагиат дастури орқали текширилади. Конференция материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади. Конференция материаллари тўпламини нашр қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида мақола ва тезиснинг ҳар бир саҳифаси учун 20 000 сўм этиб белгиланган. Ялпи мажлис якунида хулоса ва таклифлар муҳокама қилиниб, тавсиялар қабул қилинади. Ташкилий қўмита тезис ва мақолаларни  танлаб олиш ҳуқуқига эга.


Манзил: Анжуман ўтказиш учун масъул: «Аудит» кафедраси.

Телефон рақами: (71) 235-80-77, (+99897) 720 85 23 (И.Шеримбетов)

Электрон почта: audit_conf@tfi.uz

Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 60А-уй.

Tags :

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

Share This :

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan