“Ўзбекистон Республикасида солиқ маъмуриятчилиги самарали фаолиятини таъминлаш: назарий-концептуал асослар ва амалиёт муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси

Respublika miqyosidagi konferensiyalar

АХБОРОТ ХАТИ

Тошкент молия институтида 2022 йил 22 апрель куни “Ўзбекистон Республикасида солиқ маъмуриятчилиги самарали фаолиятини таъминлаш: назарий-концептуал асослар ва амалиёт муаммолари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

Конференциянинг мақсади – Ўзбекистон Республикасида солиқ маъмуриятчилиги самарали фаолиятини таъминлашда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Конференцияда профессор-ўқитувчилар, таянч докторантлар, мустақил изланувчилар, тадқиқотчилар, магистрлар, талабалар ва соҳа мутахассислари иштирок этишлари мумкин.

КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ:

  1. Тараққиёт стратегиясини самарали амалга оширишда бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари.
  2. Рақамли иқтисодиёт шароитида самарали солиқ маъмуриятчилиги фаолиятини таъминлашнинг назарий-концептуал асослари.
  3. Солиққа тортиш тизими амалдаги ҳолатининг ўзига хос жиҳатлари.
  4. Солиқ маъмуриятчилигини ташкил этишнинг илғор хориж тажрибасидан мамлакатимиз солиқ тизимини такомиллаштиришда фойдаланиш истиқболлари.
  5. Рақамли иқтисодиёт шароитида банк, молия ҳамда бухгалтерия ҳисобини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари.

Конференция тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.

Конференция материаллари чоп этилади ва конференцияга иштирок этган муаллифларга электрон (pdf) шаклда тақдим этилади.

Маъруза матнларини расмийлаштириш бўйича талаблар:

• маъруза матнлари 14 ўлчамдаги шрифтда 1 интервалда, 3-5 варақ ҳажмда Times New Roman шрифтида ёзилган ва таҳрир қилинган бўлиши лозим;

• маъруза мавзусининг юқорисида муаллифнинг исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони, иш жойи ва лавозими тўлиқ кўрсатилиши керак. Мавзудан кейин аннотацияси, калит сўзлари уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) ва мазмуни тўлиқ ёзилади.

• маърузанинг охирида алоҳида илмий-назарий ва амалий аҳамиятга молик таклиф ва тавсия берилиши шарт.

• матнни жойлаштиришда саҳифанинг чегаралари: юқоридан – 2,5 см, пастдан – 2,5 см, ўнгдан 2,5 см, чапдан – 2,5 см. ўлчамда белгиланади;

• маъруза матни электрон вариантда RTF форматида тақдим этилади;

Конференцияда иштирок этиш учун тезислар 2022 йилнинг 10 апрелига қадар қабул қилинади.

Эслатма: Маъруза тезиси конференциянинг қайси йўналишига мўлжалланганлиги аниқ кўрсатилиши лозим. Тегишли талабларга жавоб бермайдиган, илмий-амалий тавсияга эга бўлмаган ва кечикиб топширилган ишлар конференция материалларига киритилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.

Конференция якунида конференциянинг энг яхши тезиси, ёш олимларнинг энг яхши конференция тезиси ҳамда профессор-ўқитувчи ва талаба ҳамкорлигида ёзилган энг яхши конференция тезиси номинацияларида энг яхши деб топилган ишлар ташкилий қўмитанинг тавсиясига кўра институтнинг илмий журналларида чоп этилиши кўзда тутилган.

Манзил: Тошкент, Амир Темур 60А, Тошкент Молия институти, “Солиқлар ва суғурта” факултети биноси, 2-қават, 203-хона, “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси.

 Боғланиш учун телефонлар: +998 95 064 24 90; +998 90 902 70 15

Tags :

Respublika miqyosidagi konferensiyalar

Share This :

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan