Тошкент молия институти томонидан “Учинчи Ренессанс: иқтисодиётни инновацион ривожлантириш ва бошқариш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

Ахборот_хати_ТМИ_Менежмент_кафедраси_Халқаро_конференция

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ УЧИНЧИ РЕНЕССАНС: ИҚТИСОДИЁТНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ ВА БОШҚАРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИмавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман

АХБОРОТ ХАТИ  

                                   2023 йил 24  ноябрь куни

Тошкент молия институти томонидан “Учинчи Ренессанс: иқтисодиётни инновацион ривожлантириш ва бошқариш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади   Анжуманга мамлакатимиз ҳамда хорижий нуфузли олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, амалиётчи мутахассислар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талабалар иштирок этиш учун таклиф этилади. АНЖУМАН ҚУЙИДАГИ ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА ШЎБАЛАРГА БЎЛИНАДИ:
  1. Учинчи Ренессанс янги уйғониш даври: иқтисодиётни инновацион ривожлантириш ва бошқаришнинг илмий-назарий ҳамда амалий жиҳатлари;
  2. Молиявий-иқтисодий барқарорликни таъминлашда халқаро тажрибалар ва уни миллий иқтисодиётни риожлантиришдаги ўрни;
  3. Сифатли таълим инновацион иқтисодиёт тараққиётининг пойдевори: муаммо ва ечимлар;
  4. Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш ва бошқариш истиқболлари
  5. Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини амалга оширишнинг концептуал жиҳатлари;

Анжуманга тақдим этиладиган материалларга талаблар:

  • тақдим этиладиган материаллар анжуман илмий йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий- амалий тавсияларни ўз ичига қамраб олган ҳолда, имловий хатоларсиз, муаллиф анкетаси тўлдирилган ҳолда тақдим этилиши лозим;
  • материаллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин;
  • маъруза тезислари матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчамда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилади. Юқори қисмда ўртада мақоланинг номи, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва шарифи, илмий даражаси ва унвони, лавозими, ташкилот номи, электрон манзили ёзилади. Сўнгра, 1,0 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,0 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times
New Roman шрифтида, 14 кегель катталигида, 3 бетдан кам бўлмаган ҳажмда бўлиши талаб этилади.

Материалнинг тузилиши:

  1. Тадқиқот мавзусининг долзарблиги;
  2. Тадқиқот мавзусидаги мавжуд муаммолар;
  3. Муаммони ҳал қилиш усуллари;
  4. Илмий асосланган таклиф ва тавсиялар;
  5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Анжуманга материалларни тақдим этиш муддати. Анжуманда қатнашиш учун талабгорлар 2022 йил 20 ноябргача белгиланган тартибда материалларни ва анкетани қуйида кўрсатилган электрон манзилга жўнатишлари лозим. Тақдим этиладиган материаллар анжуманнинг қайси илмий йўналишига мўлжалланганлиги аниқ кўрсатилиши зарур. Материалда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва плагиатдан ҳолилигига муаллифнинг шахсан ўзи масъул ҳисобланади. Ташкилий қўмита юборилган материалларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга. Анжуман мавзусига мос бўлмаган, тегишли талабларга жавоб бермайдиган, илмий-амалий тавсияга эга бўлмаган ва кечикиб топширилган материаллар тўпламга киритилмайди ва муаллифга қайтарилмайди. Анжуман материалларини тўплам шаклида чоп этиш ва ташкилий ишларни амалга ошириш учун иштирокчилар материалларнинг ҳар бир саҳифаси учун 20 000 сўм миқдорида ташкилий бадал маблағини тўлашлари зарур. Хорижий иштирокчилар учун бепул. Анжуманда қатнашган иштирокчиларга бепул сертификат тақдим этилади. Мурожаат учун манзил. Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 60а-уй, Иқтисодиёт факультети биноси, «Менежмент ва маркетинг» кафедраси (422-хона). Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: +998-71-234-04-88 (кафедра); +998-94-033-03-36 (Сардор Яхшиликов) Материалларнинг электрон варианти қуйидаги манзилларга юборилиши мумкин: Telegram: +998-94-033-03-36 электрон почта menej_konf@tfi.uz Хат мавзусида “Тезис муаллифи ҳамда шўба рақами” кўрсатилиши талаб этилади.  Анжуман ўтказиш шакли: бевосита ва сиртқи.           МУАЛЛИФ АНКЕТАСИ*  
Фамилияси
Исми
Шарифи
Иш/ўқиш жойи
Эгаллаб турган лавозими
Илмий даражаси
Илмий унвони
Телефон рақами (мобил)
e-mail
Материалнинг номи
Шўба рақами ва номи
  * Қисқартирилмаган ҳолда тўлдирилади.

Tags :

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

Share This :

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan