“Молия тизимини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

АХБОРОТ ХАТИ

Тошкент молия институти, Тожикистон  давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети (Тожикистон), Полоцк давлат университети (Белоруссия), Байнери университетлари (Малайзия) билан ҳамкорликда 2022 йил 27 май куни “Молия тизимини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференциянинг йўналишлари:

  1. Молия назариясига замонавий қарашлар ва концепциялар;
  2. Давлат молияси: замонавий муаммо ва ечимлар;
  3. Муқобил молиялаштиришни ривожлантириш истиқболлари;
  4. Замонавий молия тизимида рисклар;
  5. Корпоратив молия ва фонд бозорини комплекс ривожлантириш истиқболлари;
  6. Аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш орқали шахсий молияни самарали бошқариш;
  7. Халқаро молиявий интеграциянинг замонавий тенденциялари.

Асосий саналар:

Мақолаларни қабул қилиш – 2022 йил 12 майгача;

Мақола қабул қилинганлигини тасдиқлаш – 2022 йил 22 майгача;

Ташкилий бадални тўлаш – 2022 йил 25 майгача;  

Конференцияни ўтказиш – 2022 йил 27 май.

Мақолаларни ёзиш ва расмийлаштиришга талаблар: Конференцияда иштирок этиш учун тугалланган илмий-тадқиқот ишлари асосида инглиз тилида равон ёзилган ва қуйида кўрсатилган талабларга мос келадиган мақолалар қабул қилинади. Тақдим этилган материаллар оригинал ва конференциянинг йўналишларига мос бўлиши керак. 

Мақолалар танланган нашриёт томонидан тақдим этилган намуна бўйича ва талабларга қатъий амал қилган ҳолда расмийлаштирилиши керак;

Мақолалар инглиз тилида равон ёзилган бўлиши керак (хато ва ғализ таржима қилинган мақолалар четлаштирилади).

Мақола ҳажми 10-12 бет оралиғида бўлиши керак.

Мақолада қуйидаги бўлимлар бўлиши керак: Abstract, Key words, Introduction, Methods, Results and Discussion, Conclusion ва ҳ.к.

Ҳаволалар нашриёт талабларига қатъий амал қилган ҳолда расмийлаштирилиши керак (конференция сайтидаги намуналарга қаранг), индексацияланадиган ҳалқаро базалардаги чоп этилган ишларга  ҳаволалар қилиш тавсия этилади.

Ўлчов бирликларини кўрсатишда ҳалқаро стандарт ўлчов бирликлардан, ўнли касрларни кўрсатишда эса, нуқтадан фойдаланилади (масалан, 0.002);

Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида муаллифлар кўпи билан 2 та ўз мақолаларига ҳаволалар қилишига рухсат этилади. Барча мақолалар тақриздан ўтказилиб, кўчирмачилик (плагиат), ортиқча ва ўзига ўзи ҳавола бериш ҳамда расмийлаштиришга мослиги ва оригиналлиги бўйича текширилади.

Тақриздан ўтган мақолалар журналда чоп этиш учун қабул қилинади. Кўчирмачилик (плагиат)га текшириш якуний босқичда тўлов қилингандан сўнг IOP Conference Series: Materials Science and Engineering / Earth and Environmental Science журнали муҳаррирлари томонидан амалга оширилади. Шу сабабли кўчирмачилик (плагиат) аниқланиб четлаштирилган мақолаларнинг бадал пуллари муаллифларга қайтарилмайди.

Чоп этишга юборилган мақолаларни ёзишнинг расмий тили – инглиз тили. Конференция якуни бўйича мақолалар нашр ишлари бўйича ҳамкор «IQTISOD-MOLIYA» нашриёти кўмагида Scopus базасида индексацияланадиган журналда чоп этилади. Конференцияда бевосита ва сиртдан иштирок этадиган барча иштирокчилар журналда чоп этиш учун мақолаларини conference-finance-2022@mail.ru  электрон почтаси орқали тақдим этишлари сўралади.

         Ташкилий бадал:

Журналда битта мақолани чоп этиш учун  ташкилий бадал (АҚШ долл):бевосита қатнашишсиртдан қатнашиш
Скопус базасида индексацияланадиган IOP Conference Series: Materials Science and Engineering / Earth and Environmental Science журнали150 $150 $
Мақолалар қабул қилингандан сўнг, мақола юборилган электрон почталарга ташкилий бадални тўлаш учун банк реквизитлари кўрсатилган тўлов топшириқномалари жўнатилади.

Диққат Тошкент молия институти профессор-ўқитувчилари томонидан талабларга мувофиқ расмийлаштирилган илмий мақолалар институт ҳисобидан молиялаштирилади.

Институт манзили: 100000 Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси 60А, Тошкент молия институти  (ТМИ)

Масъуллар: Жуманиязов Иномжон Тураевич, Юлдашева Надира Викторовна, ТМИ “Молия” кафедраси доцентлари, тел.: (8371)-234-04-76; моб.: +99890-961-32-66. e-mail: conference-finance-2022@mail.ru

Tags :

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

Share This :

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan