АХБОРОТ ХАТИ
Тошкент молия институти, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети, Белорусь Республикаси Полоцк давлат университети билан ҳамкорликда 2022 йил 28 март куни “Иқтисодиётнинг рақамли трансформациясида сунъий интеллектни ривожлантиришнинг асосий тенденциялари” мавзусидаги республика конференцияси ўтказилади.
Конференциянинг йўналишлари:
- Сунъий интеллектни иқтисодиётда қўллаш асослари.
- Рақамли трансформацияда сунъий интеллектнинг роли.
- Молия, банк ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида суъний интеллекнинг ўрни ва қўлланилиши.
- Ўзбекистонда сунъий интеллектнинг ривожлантириш истиқболлари.
Асосий саналар:
Мақолаларни қабул қилиш – 2022 йил 20 мартгача;
Ташкилий бадални тўлаш – 2022 йил 24 мартгача;
Конференцияни ўтказиш – 2022 йил 28 март.
Мақолаларни ёзиш ва расмийлаштиришга талаблар: Конференцияда иштирок этиш учун тугалланган илмий-тадқиқот ишлари асосида ўзбек, рус ва инглиз тилида равон ёзилган ва қуйида кўрсатилган талабларга мос келадиган мақолалар қабул қилинади. Тақдим этилган материаллар оригинал ва конференциянинг йўналишларига мос бўлиши керак.
Мақолалар хажми тўлиқ 2-3 бет (Times new roman гарнитураси, 14-кегель, 1,5 орлиқ, формати – А4 қоғозида барча томонлари 2 см.ли хошия билан).
Ташкилий бадал: Чоп этишга қабул қилинган мақолаларнинг ҳар бир сахифаси учун 15 минг сўм миқдорида бадал тўланади. Ҳисобланган сумма Ўзбекистон Республикаси Халқ банки 8600 0610 4501 5830 (Икрамов Махмуджон) пластик картасига туширилади ва тасдиқловчи скриншот телеграм канали орқали +99893 581-58-24 телефонига юборилади.
Институт манзили: 100000 Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси 60А, Тошкент молия институти (ТМИ).
Масъул: Икрамов Маҳмуджон Мухамеджанович, ТМИ “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси доценти, тел.: (8371)-234-66-41; моб.: +99893-581-58-24. e-mail: mahmudi@rambler.ru
Fikr bildirish