Инновацион ёндашув асосида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш” мавзусидаги мавзусида халқаро илмий-амалий конференциясининг

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

АХБОРОТ ХАТИ

Тошкент молия институти, Қозон Федерал университети (Россия), Полоцк давлат университети (Белоруссия), Байнери университетлари (Малайзия) билан ҳамкорликда 2022 йил 16 сентябр куни “Инновацион ёндашув асосида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш”  мавзусидаги халқаро конференция ўтказилади. Конференциянинг йўналишлари:
  1. Ўзбекистонда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этишнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларда инновацион усулларни қўллаш.
  2. Аудиторлик фаолиятида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларидан фойдаланишнинг устивор масалалари.
  3. Иқтисодий таҳлилнинг ахборот манбаларини шакллантиришда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ўрни.
  4. Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ва аудит тизимини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида такомиллаштириш.
  5. Давлат секторида бюджет ҳисоби ва ички аудит тизимини халқаро стандартларга уйғунлаштириш.
Асосий саналар: Мақолаларни қабул қилиш – 2022 йил 16 августгача; Мақола қабул қилинганлигини тасдиқлаш – 2022 йил 20-августгача; Ташкилий бадални тўлаш – 2022 йил 20-августгача; Конференцияни ўтказиш – 2022 йил 16 сентябр. Мақолаларни ёзиш ва расмийлаштиришга талаблар: Конференцияда иштирок этиш учун тугалланган илмий-тадқиқот ишлари асосида инглиз тилида равон ёзилган ва қуйида кўрсатилган талабларга мос келадиган мақолалар қабул қилинади. Тақдим этилган материаллар оригинал ва конференциянинг йўналишларига мос бўлиши керак.  Мақолалар танланган нашриёт томонидан тақдим этилган намуна бўйича ва талабларга қатъий амал қилган ҳолда расмийлаштирилиши керак; Мақолалар инглиз тилида равон ёзилган бўлиши керак (хато ва ғализ таржима қилинган мақолалар четлаштирилади); Мақола ҳажми 10-12 бет оралиғида ва қуйидаги бўлимлардан иборат бўлиши керак: Abstract Key words Introduction Methods Results and Discussion Conclusion Мақоладаги ҳаволалар нашриёт талабларига қатъий амал қилган ҳолда расмийлаштирилиши ҳамда (конференция сайтидаги намуналарга қаранг), индексацияланадиган ҳалқаро базалардаги чоп этилган ишларга  ҳаволалар қилиш тавсия этилади; Ўлчов бирликларини кўрсатишда ҳалқаро стандарт ўлчов бирликлардан, ўнли касрларни кўрсатишда эса нуқтадан фойдаланинг (масалан, 0.002); Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида муаллифлар кўпи билан 2 та ўз мақолаларига ҳаволалар қилишига рухсат этилади. Барча мақолалар тақриздан ўтказилиб, кўчирмачилик (плагиат), ортиқча ва ўзига ўзи ҳавола бериш ҳамда расмийлаштиришга мослиги ва оригиналлиги бўйича текширилади. Тақриздан ўтган мақолалар журналда чоп этиш учун қабул қилинади. Кўчирмачилик (плагиат)га текшириш якуний босқичда тўлов қилингандан сўнг IOP Conference Series: Materials Science and Engineering / Earth and Environmental Science журнали муҳаррирлари томонидан амалга оширилади. Шу сабабли кўчирмачилик (плагиат) аниқланиб четлаштирилган мақолаларнинг бадал пуллари муаллифларга қайтарилмайди. Чоп этишга юборилган мақолаларни ёзишнинг расмий тили–инглиз тили. Конференция якуни бўйича мақолалар нашр ишлари бўйича ҳамкор «IQTISOD-MOLIYA» нашриёти кўмагида Scopus базасида индексациялана-диган журналда чоп этилади. Конференцияда бевосита ва сиртдан иштирок этадиган барча иштирокчилар журналда чоп этиш учун мақолаларини ilyos0471@mail.ru ва ochilov_ilyos@tfi.uz. электрон почтаси орқали тақдим этишлари сўралади. Ташкилий бадал:
Журналда битта мақолани чоп этиш учун  ташкилий бадал (АҚШ долл): бевосита қатнашиш сиртдан қатнашиш
Сcопус базасида индексацияланадиган IOP Conference Series: Materials Science and Engineering / Earth and Environmental Science журнали 150 $ 150 $
Мақолалар қабул қилингандан сўнг, мақола юборилган электрон почталарга ташкилий бадални тўлаш учун банк реквизитлари кўрсатилган тўлов топшириқномалари жўнатилади.
  Диққат Тошкент молия институти профессор-ўқитувчилари томонидан талабларга мувофиқ расмийлаштирилган илмий мақолалар институт ҳисобидан молиялаштирилади. Институт манзили: 100000 Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси 60А, Тошкент молия институти  (ТМИ) Масъул: Очилов Илёс Келдиёрович, ТМИ “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси доценти, тел.: (8371)-235-37-46; моб.: +99894-657-24-71. e-mail: ilyos0471@mail.ru, ochilov_ilyos@tfi.uz

Tags :

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

Share This :

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan