“Глобаллашув шароитида банк ва молия тизими барқарорлигини таъминлаш масалалари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциясининг

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

АХБОРОТ ХАТИ

Тошкент молия институти, Урал Давлат иқтисодиёт университети (Россия), Полоцск давлат университети (Белоруссия), Байнери университетлари (Малайзия) билан ҳамкорликда 2022 йил 10 июнда “Глобаллашув шароитида банк ва молия тизими барқарорлигини таъминлаш масалалари  мавзусидаги халқаро конференция ўтказилади. Конференциянинг йўналишлари:
  • иқтисодиётни глобаллашув шароитида халқаро ва маҳаллий банкларда вужудга келаётган рискларни кўпқирралиги ва уларни бартараф этишда алоҳида ёндошувларни жорий қилиш;
  • халқаро капитал бозоридан капитални жалб қилиш учун банк тизими ва молия бозорининг молиявий барқарорлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
  • хорижий ва маҳаллий молия бозорларида рақобат шароитида рискларни бошқариш;
  • банк секторини транформация қилиш ва давлат улушини камайтиришдаги долзарб масалалар;
  • мамлакат банк тизимида корпоратив бошқарув стандартлари, ахборот технологиялари маҳсулотлари, активлар ва пассивларни бошқариш, мижозлар билан алоқа қилишда замонавий усулларни амалиётга жорий қилиш;
  • миллий иқтисодиётни долларлашув даражасини ва банклар рискли активлари таркибида уни қисқартириш йўллари;
  • банклар ва молиявий бозорларда хизматларнинг оммабоплиги ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш кабилар ҳисобланади.
Асосий саналар: Мақолаларни қабул қилиш – 2022 йил 23 – майгача; Мақола қабул қилинганлигини тасдиқлаш – 2022 йил 28 – майгача; Ташкилий бадални тўлаш – 2022 йил 4 – июнгача; Конференцияни ўтказиш – 2022 йил 10-11 июнь. Мақолаларни ёзиш ва расмийлаштиришга талаблар: Конференцияда иштирок этиш учун тугалланган илмий-тадқиқот ишлари асосида инглиз тилида равон ёзилган ва қуйида кўрсатилган талабларга мос келадиган мақолалар қабул қилинади. Тақдим этилган материаллар оригинал ва конференциянинг йўналишларига мос бўлиши керак. Мақолалар танланган нашриёт томонидан тақдим этилган намуна бўйича ва талабларга қатъий амал қилган ҳолда расмийлаштирилиши керак; Мақолалар инглиз тилида равон ёзилган бўлиши керак (хато ва ғализ таржима қилинган мақолалар четлаштирилади); Мақола ҳажми 10-12 бет оралиғида бўлиши керак. Мақолада қуйидаги бўлимлар бўлиши керак: Abstract, Key words, Introduction, Methods, Results and Discussion, Conclusion ва ҳ.к. ҳаволалар нашриёт талабларига қатъий амал қилган ҳолда расмийлаштирилиши керак (конференция сайтидаги намуналарга қаранг), индексацияланадиган ҳалқаро базалардаги чоп этилган ишларга  ҳаволалар қилиш тавсия этилади; ўлчов бирликларини кўрсатишда ҳалқаро стандарт ўлчов бирликлардан, ўнли касрларни кўрсатишда эса нуқтадан фойдаланинг (масалан, 0.002); фойдаланилган адабиётлар рўйхатида муаллифлар кўпи билан 2 та ўз мақолаларига ҳаволалар қилишига рухсат этилади. Барча мақолалар тақриздан ўтказилиб, кўчирмачилик (плагиат), ортиқча ва ўзига ўзи ҳавола бериш ҳамда расмийлаштиришга мослиги ва оригиналлиги бўйича текширилади. Тақриздан ўтган мақолалар журналда чоп этиш учун қабул қилинади. Кўчирмачилик (плагиат)га текшириш якуний босқичда тўлов қилингандан сўнг IOP Conference Series: Materials Science and Engineering / Earth and Environmental Science журнали муҳаррирлари томонидан амалга оширилади. Шу сабабли кўчирмачилик (плагиат) аниқланиб четлаштирилган мақолаларнинг бадал пуллари муаллифларга қайтарилмайди. Чоп этишга юборилган мақолаларни ёзишнинг расмий тили–инглиз тили. Конференция якуни бўйича мақолалар нашр ишлари бўйича ҳамкор «IQTISOD-MOLIYA» нашриёти кўмагида Scopus базасида индексациялана-диган журналда чоп этилади. Конференцияда бевосита ва сиртдан иштирок этадиган барча иштирокчилар журналда чоп этиш учун мақолаларини bunyodbek9197@gmail.com электрон почтаси орқали тақдим этишлари сўралади.          Ташкилий бадал:
Журналда битта мақолани чоп этиш учун  ташкилий бадал (АҚШ долл): бевосита қатнашиш сиртдан қатнашиш
Сcопус базасида индексацияланадиган IOP Conference Series: Materials Science and Engineering / Earth and Environmental Science журнали 150 $ 150 $
Мақолалар қабул қилингандан сўнг, мақола юборилган электрон почталарга ташкилий бадални тўлаш учун банк реквизитлари кўрсатилган тўлов топшириқномалари жўнатилади.
  Диққат Тошкент молия институти профессор-ўқитувчилари томонидан талабларга мувофиқ расмийлаштирилган илмий мақолалар институт ҳисобидан молиялаштирилади. Институт манзили: 100000 Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси 60А, Тошкент молия институти  (ТМИ) Масъул: Мақсудов Бунёд Абдусамат ўғли, ТМИ “Банк иши” кафедраси ўқитувчиси, тел.: (8371)-234-43-42; моб.: +99890-349-98-88. e-mail: bunyodbek9197@gmail.com

Tags :

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

Share This :

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan