Тошкент молия институти ва “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси акциядорлик жамияти ҳамкорликда ўтказадиган илмий-амалий конференция

Respublika miqyosidagi konferensiyalar

АХБОРОТ ХАТИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароридаги вазифалар ижросини таъминлаш, соҳанинг ривожланиш тенденциялари ва истиқболларини аниқлаш мақсадида 2022 йил 29 март куни Тошкент молия институтида “Ўзбекистон Республикаси суғурта бозори: ҳозирги ҳолати, муаммолари ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференцияда муҳокама қилинадиган мавзулар йўналиш (секция) лари:


1-секция. Тараққиёт стратегияси асосида молия-банк, бухгалтерия ҳисоби, таҳлил
ва аудит соҳаларини ривожлантириш.
2-секция. Суғурта хизматлари бозори ривожланишининг замонавий ҳолати.
3-секция. Илғор рақамли технологияларни суғурта фаолиятига татбиқ этиш.
4-секция. Ҳаёт суғуртасининг долзарб масалалари.
5-секция. Суғуртада бухгалтерия ҳисоби, аудит ва актуар ҳисоб-китоблар.


Илмий-амалий конференция ишида хорижий ва маҳаллий олий таълим, илмий тадқиқот
муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, мутахассислари, докторантлари, мустақил
изланувчилари ҳамда иқтидорли талабалари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, суғурта компаниялари мутахассислари иштирок этишлари кутилади. Конференция материаллари тўпламига УДК кутубхона индексидаги китоб рақами берилади. Энг яхши деб топилган учта мақола институтнинг илмий журналларида чоп этилади.
Конференцияда иштирок этиш учун илмий мақола ва тезислар 2022 йилнинг 20 мартигача қабул қилинади.

Тақдим этилаётган мақола ва конференция материалларини расмийлаштириш тартиби:

  1. Конференция материаллари электрон шаклда Word 2003, 2007, 2010 форматида Times
    New Roman, 14 кегль, саҳифалар чапдан ва юқоридан 2,5 см, пастдан ва ўнгдан 2 см
    қолдирилган ҳолда бўлиши шарт.
  2. Асосий матн сатрлар оралиғи 1 см интервалда, сатр боши – 1 см, сатрларни энига
    тўғрилаш, сўзларни бошқа қаторга кўчириш-автоматик тарзда бўлиши лозим.
  3. Тақдим этилаётган илмий мақола ҳажми 8 бетгача ҳамда тезис ҳажми 5 бетгача бўлиши
    мумкин.
  4. Мақола таркиби аннотация (abstract), калит сўзлар (Key words), кириш (Introduction),
    тадқиқот методологияси (methods), натижа ва муҳокамалар (Results and Discussion), хулоса
    (Conclusion)дан иборат бўлиши лозим.
  5. Мақола ва тезислар антиплагиат дастури орқали текширилади.
  6. Конференциянинг ташкилий бадали ва материалларини қабул қилиш бепул.
    Конференцияда фаол қатнашган иштирокчилар анжуманнинг якуний ялпи мажлисида «Фаол
    иштироки учун» номинациялари бўйича «Диплом» тақдим этилади.
  7. Конференция материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.

Илмий мақоланинг тузилишига нисбатан талаблар:

  1. Мақоланинг тўлиқ номи (ўзбек, рус ва инглиз тилларида).
  2. Мақола муаллиф(лар)и исми-шарифи, илмий унвони, даражаси, иш (таълим)
    жойининг номи, эгаллаб турган лавозими (ўзбек, рус ва инглиз тилларида), электрон почта
    манзили. Муаллифлар бир нечта бўлса уларнинг ҳар бири ҳақида тўлиқ маълумотлар
    берилиши шарт (қисқартмалар ишлатилмасин).
  3. Аннотация (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) – 5-10 сатрларда ифодаланиши керак.
  4. Калит сўзлар (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) – камида 6-8 та бўлиши керак. Калит
    сўзлар бир-биридан нуқта ва вергул ёрдамида ажратилиши лозим.
  5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати кетма-кетликда рақамланиши керак. Матнда
    тегишли манбага бериладиган иқтибослар тўртбурчак қавслар ичига олиниши керак,
    масалан, [1, с. 277]. Автоматик тарзда иқтибосларни рақамлашга рухсат этилмайди.

Конференция қатнашчиси талабномасининг намунаси:

  1. Фамилия, исм, шарифи______________________________
  2. Илмий даражаси ва унвони __________________________
  3. Иш жойи, лавозими_________________________________
  4. Мақоланинг йўналиши (секция) рақами________________
  5. Мақоланинг номи___________________________________
  6. Телефон ___________________________________________
  7. Е-mail_______________________________________________________

ДИҚҚАТ!


Конференцияда иштирок этиш учун мақола, тезис ва талабномалар 2022 йилнинг 20 мартигача қабул қилинади. Мақолаларни: +99890 950-22-08 телеграммга ёки a_xolbayev@tfi.uz электрон почта манзилига жўнатишингиз мумкин.
Ташкилий қўмита илмий мақола ва тезисларни танлаб олиш ҳуқуқига эга.
Талабларга жавоб бермайдиган илмий мақола ва тезислар қабул қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.
Манзил: Тошкент шаҳри А.Темур кўчаси 60А уй Тошкент молия институти
Анжуман ўтказиш учун масъул: “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси.
+998 (90) 950-22-08 Е-mail: a_xolbayev@tfi.uz

Tags :

Respublika miqyosidagi konferensiyalar

Share This :

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan