“Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларининг монополлашув даражасига қарши комплаенс тизимини жорий этиш истиқболлари” мавзусидаги мавзусида халқаро илмий-амалий конференциясининг

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

АХБОРОТ ХАТИ

Тошкент молия институти, Урал Давлат иқтисодиёт университети (Россия), Полоцск давлат университети (Белоруссия), Байнери университетлари (Малайзия) билан ҳамкорликда 2022 йил 22 март куни “Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларининг монополлашув даражасига қарши комплаенс тизимини жорий этиш истиқболлари” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилади.

Конференциянинг йўналишлари:

  1. Рақобатни ривожлантириш ва ҳимоялаш тизимини трансформа-циясининг фундаментал асослари;
  2. Монополияга қарши комплаенс фаолиятини ташкил этишни институционал ва таркибий ўзгаришларни амалга оширишдаги ўрни

3. Монополияга қарши комплаенс тизимининг ишлаш самарадорлиги ва уни баҳолаш;

4. Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида «ақлли» монополияга қарши тартибга солишнинг прогрессив моделини яратиш;

5. Рақамли иқтисодиёт шароитида монополияга қарши тартибга солишнинг самарали воситаларини жорий этиш муаммолари;

  • Илғор хорижий амалиёти асосида Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларининг монополлашув даражасига қарши комплаенс тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Асосий саналар:

Мақолаларни қабул қилиш – 2022 йил 13-мартгача;

Мақола қабул қилинганлигини тасдиқлаш – 2022 йил 18-мартгача;

Ташкилий бадални тўлаш – 2022 йил 22-мартгача;  

Конференцияни ўтказиш – 2022 йил 23-24 март.

Мақолаларни ёзиш ва расмийлаштиришга талаблар: Конференцияда иштирок этиш учун тугалланган илмий-тадқиқот ишлари асосида инглиз тилида равон ёзилган ва қуйида кўрсатилган талабларга мос келадиган мақолалар қабул қилинади. Тақдим этилган материаллар оригинал ва конференциянинг йўналишларига мос бўлиши керак. 

Мақолалар танланган нашриёт томонидан тақдим этилган намуна бўйича ва талабларга қатъий амал қилган ҳолда расмийлаштирилиши керак;

Мақолалар инглиз тилида равон ёзилган бўлиши керак (хато ва ғализ таржима қилинган мақолалар четлаштирилади);

Мақола ҳажми 10-12 бет оралиғида бўлиши керак.

Мақолада қуйидаги бўлимлар бўлиши керак: Abstract, Key words, Introduction, Methods, Results and Discussion, Conclusion ва ҳ.к.

ҳаволалар нашриёт талабларига қатъий амал қилган ҳолда расмийлаштирилиши керак (конференция сайтидаги намуналарга қаранг), индексацияланадиган ҳалқаро базалардаги чоп этилган ишларга  ҳаволалар қилиш тавсия этилади;

ўлчов бирликларини кўрсатишда ҳалқаро стандарт ўлчов бирликлардан, ўнли касрларни кўрсатишда эса нуқтадан фойдаланинг (масалан, 0.002);

фойдаланилган адабиётлар рўйхатида муаллифлар кўпи билан 2 та ўз мақолаларига ҳаволалар қилишига рухсат этилади. Барча мақолалар тақриздан ўтказилиб, кўчирмачилик (плагиат), ортиқча ва ўзига ўзи ҳавола бериш ҳамда расмийлаштиришга мослиги ва оригиналлиги бўйича текширилади.

Тақриздан ўтган мақолалар журналда чоп этиш учун қабул қилинади. Кўчирмачилик (плагиат)га текшириш якуний босқичда тўлов қилингандан сўнг IOP Conference Series: Materials Science and Engineering / Earth and Environmental Science журнали муҳаррирлари томонидан амалга оширилади. Шу сабабли кўчирмачилик (плагиат) аниқланиб четлаштирилган мақолаларнинг бадал пуллари муаллифларга қайтарилмайди.

Чоп этишга юборилган мақолаларни ёзишнинг расмий тили–инглиз тили. Конференция якуни бўйича мақолалар нашр ишлари бўйича ҳамкор «IQTISOD-MOLIYA» нашриёти кўмагида Scopus базасида индексациялана-диган журналда чоп этилади. Конференцияда бевосита ва сиртдан иштирок этадиган барча иштирокчилар журналда чоп этиш учун мақолаларини omonovich-0387@mail.ru электрон почтаси орқали тақдим этишлари сўралади.

Ташкилий бадал:

Журналда битта мақолани чоп этиш учун  ташкилий бадал (АҚШ долл):бевосита қатнашишсиртдан қатнашиш
Сcопус базасида индексацияланадиган IOP Conference Series: Materials Science and Engineering / Earth and Environmental Science журнали150 $150 $
Мақолалар қабул қилингандан сўнг, мақола юборилган электрон почталарга ташкилий бадални тўлаш учун банк реквизитлари кўрсатилган тўлов топшириқномалари жўнатилади.

Диққат Тошкент молия институти профессор-ўқитувчилари томонидан талабларга мувофиқ расмийлаштирилган илмий мақолалар институт ҳисобидан молиялаштирилади.

Институт манзили: 100000 Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси 60А, Тошкент молия институти  (ТМИ)

Масъул: Турсунов Бекмухаммад Омонович, ТМИ “Иқтисодиёт” кафедраси доценти, тел.: (8371)-234-46-26; моб.: +99890-189-56-60. e-mail: omonovich-0387@mail.ru

Tags :

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

Share This :

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan