“СТАТИСТИКА ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯСИ: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

Статистика_ва_эконометрика_Ахборот_хати_ТМИ

 

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ СТАТИСТИКА ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯСИ: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТмавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман

АХБОРОТ ХАТИ
2023 йил 19 октябр куни Тошкент молия институтида “СТАТИСТИКА ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯСИ: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТмавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
  Анжуманга мамлакат ҳамда хорижий нуфузли олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, амалиётчи мутахассислар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талабалар иштирок этиш учун таклиф этилади.

АНЖУМАН ҚУЙИДАГИ ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА ШЎЪБАЛАРГА  БЎЛИНАДИ:

1-шўъба:  Миллий ҳисоблар тизимининг халқаро андозалари асосида макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш услубиётини такомиллаштириш;

2-шўъба: Иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳаларида ижтимоий-иқтисодий жараёнларни замонавий статистик усуллар асосида таҳлил қилиш масалалари;

3-шўъба: Расмий статистика соҳасида ишончли ва тўлақонли маълумотларни шакллантириш мақсадида танланма кузатувларни ўтказиш услубиётини такомиллаштириш;

4-шўъба:  Иқтисодиётнинг ўсишини таъминлашда статистик кўрсаткичлар боғлиқлигини  эконометрик моделлаштириш ва прогнозлашни такомиллаштириш.

АНЖУМАНГА ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН МАТЕРИАЛЛАРГА ТАЛАБЛАР:

  • тақдим этиладиган материаллар анжуман илмий йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий – амалий тавсияларни ўз ичига қамраб олган ҳолда, имловий хатоларсиз, муаллиф анкетаси тўлдирилган ҳолда тақдим этилиши лозим;
  • материаллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин;
  • маъруза тезислари матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчамда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилади. Юқори қисмда ўртада мақоланинг номи, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва шарифи, илмий даражаси ва унвони, лавозими, ташкилот номи, электрон манзили ёзилади. Сўнгра, 1,0 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,0 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегель катталигида, 3 бетдан кам бўлмаган ҳажмда бўлиши талаб этилади.

Илмий тезис қуйидаги рукнлардан иборат бўлиши талаб этилади:

  1. Тадқиқот мавзусининг долзарблиги;
  2. Тадқиқот мавзусидаги мавжуд муаммолар;
  3. Муаммони ҳал қилиш усуллари;
  4. Илмий асосланган таклиф ва тавсиялар;
  5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Анжуманга материалларни тақдим этиш муддати. Анжуманда қатнашиш учун талабгорлар 2023 йил 15 октябргача белгиланган тартибда материалларни ва анкетани қуйида кўрсатилган электрон манзилга жўнатишлари лозим. Тақдим этиладиган илмий тезислар анжуманнинг қайси илмий йўналишига мўлжалланганлиги аниқ кўрсатилиши зарур. Материалда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва плагиатдан ҳолилигига муаллифнинг шахсан ўзи масъул ҳисобланади. Ташкилий қўмита юборилган материалларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга. Анжуман мавзусига мос бўлмаган, тегишли талабларга жавоб бермайдиган, илмий-амалий тавсияга         эга бўлмаган ва  кечикиб топширилган материаллар тўпламга киритилмайди ва муаллифга     қайтарилмайди. Мурожаат учун манзил. Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 60а-уй, Молия факультети биноси, «Статистика ва эконометрика» кафедраси. Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (+99871) 235-07-79 (кафедра), (+99890) 326-00-66, (кафедра мудири)  (+99894) 612-17-93 (илмийга масъул) Материалларнинг электрон варианти қуйидаги манзилларга юборилиши мумкин: stat_ec@tfi.uz Telegram: (+99894) 612-17-93 Хат мавзусида “Тезис муаллифи ҳамда шўъба рақами” кўрсатилиши талаб этилади. Анжуман ўтказиш шакли: бевосита ва сиртқи.  

МУАЛЛИФ АНКЕТАСИ*

 
Фамилияси  
Исми  
Шарифи  
Иш/ўқиш жойи  
Эгаллаб турган лавозими  
Илмий даражаси  
Илмий унвони  
Телефон рақами (мобил)  
e-mail  
Материалнинг номи  
Шўъба рақами ва номи  
  * Қисқартирилмаган ҳолда тўлдирилади.

Tags :

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

Share This :

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan