“Давлат солиқ сиёсатининг трансформацияси имкониятлари ва самарадорлигининг истиқболлари” мавзусида ҳалқаро илмий-амалий анжумани ўтказилади.

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

ССТ_кафедра_Халкаро_конференция_Ахборот_хати_2023

 

“Давлат солиқ сиёсатининг трансформацияси имкониятлари ва самарадорлигининг истиқболлари” мавзусидаги ҳалқаро илмий-амалий анжумани

АХБОРОТ ХАТИ   Тошкент молия институтида 2023 йил 26 апрель куни Давлат солиқ сиёсатининг трансформацияси имкониятлари ва самарадорлигининг истиқболлари мавзусида ҳалқаро илмий-амалий анжумани ўтказилади. Анжуманнинг мақсади – иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг солиққа оид таркибий қисми муаммоларини назарий таҳлил қилиш асосида сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган бозор ислоҳотлари доирасида солиқ сиёсатининг хусусиятларини аниқлаш, унинг самарадорлиги ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга таъсирини ошириш механизмларини очиб бериш. Анжуманда профессор-ўқитувчилар, таянч докторантлар, мустақил изланувчилар, тадқиқотчилар, магистрлар, талабалар ва соҳа мутахассислари иштирок этишлари мумкин. АНЖУМАННИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ:
  1. Янги Ўзбекистон иқтисодий платформасининг ҳозирги шароитида давлат солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари.
  2. Солиқ маъмуриятчилиги фаолиятини рақамлаштириш самаралари: илк якунлар ва истиқболлар.
  3. Давлат солиқ сиёсатининг трансформацияси имкониятлари ва самарадорлигининг истиқболлари.
  4. Самарали солиқ сиёсати тадбирлари ижросига оид илғор хориж тажрибасидан мамлакатимиз солиқ тизимини такомиллаштиришда фойдаланиш истиқболлари.
  5. Халқаро солиқ амалиётининг ривожланиш тенденциялари ва Ўзбекистон Республикаси учун истиқболлари.
  6. Иқтисодиёт тармоқлари, банк, молия соҳалари ҳамда бухгалтерия ҳисобини ривожлантиришнинг солиқ масалалари.
Анжуман тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари. Анжуман материаллари чоп этилади ва анжуманга иштирок этган муаллифларга электрон (pdf) шаклда тақдим этилади. Маъруза матнларини расмийлаштириш бўйича талаблар:
  • маъруза матнлари 14 ўлчамдаги шрифтда 1 интервалда, 3-5 варақ ҳажмда Times New Roman шрифтида ёзилган ва таҳрир қилинган бўлиши лозим;
  • маъруза мавзусининг юқорисида муаллифнинг исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони, иш жойи ва лавозими тўлиқ кўрсатилиши керак. Мавзудан кейин аннотацияси, калит сўзлари уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) ва мазмуни тўлиқ ёзилади.
  • маърузанинг охирида алоҳида илмий-назарий ва амалий аҳамиятга молик таклиф ва тавсия берилиши шарт.
  • матнни жойлаштиришда саҳифанинг чегаралари: юқоридан – 2,5 см, пастдан – 2,5 см, ўнгдан 2,5 см, чапдан – 2,5 см. ўлчамда белгиланади;
  • маъруза матни электрон вариантда RTF форматида тақдим этилади;
Анжуманда иштирок этиш учун тезислар 2023 йилнинг 10 апрелига қадар қабул қилинади. Эслатма: Маъруза тезиси анжуманнинг қайси йўналишига мўлжалланганлиги аниқ кўрсатилиши лозим. Тегишли талабларга жавоб бермайдиган, илмий-амалий тавсияга эга бўлмаган ва кечикиб топширилган ишлар конференция материалларига киритилмайди ва муаллифга қайтарилмайди. Мақола ва тезисларни ҳар бир вароғи учун 20.000 сўмдан нашр ҳақи олинади. Манзил: Тошкент, Амир Темур 60А, Тошкент молия институти, Солиқлар ва суғурта факультети биноси, 2-қават, 203-хона, “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси. Боғланиш учун телефонлар: +998 95 064 24 90; +998 90 902 70 15

Tags :

Xalqaro miqyosidagi konferensiyalar

Share This :

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan