2023 йил 12 май куни Тошкент молия институтида “Баҳолаш иши ва инвестициялар” ҳамда “Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар” кафедралари ҳамкорлигида “Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш” мавзусида республика илмий-амалий анжуман ўтказилади.

Respublika miqyosidagi konferensiyalar
Ахборот_хати_Конференция_ўзбек,_рус,_инглиз_Бахолаш_иши_кафедраси   ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ «МАМЛАКАТДА ИНВЕСТИЦИЯ МУҲИТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ  ВА УНИНГ ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ» мавзусида республика илмий-амалий анжуман   АХБОРОТ ХАТИ   2023 йил 12 май куни  Тошкент молия институтида “Баҳолаш иши ва инвестициялар” ҳамда “Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар” кафедралари ҳамкорлигида “Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш” мавзусида республика илмий-амалий анжуман ўтказилади.   Анжуманни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097-сонли ва 2022 йил 28 январдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашдан иборат.   АНЖУМАНДА ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ:  
  1. Иқтисодий тараққиётга эришишда инвестициялардан самарали фойдаланиш.
  2. “Яшил иқтисодиётга” инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш.
  3. Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва иқтисодиётга хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш.
  4. Инвестиция фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштириш.
  5. Инвестицион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг молия-кредит механизмини такомиллаштириш.
  Илмий-амалий конференция ишида хорижий ва маҳаллий олий таълим, илмий тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, мутахассислари, докторантлари, мустақил изланувчилари ҳамда иқтидорли талабалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги, тижорат банклари раҳбар ходимлари ва мутахассислари иштирок этишлари кутилади. Конференцияда иштирок этиш учун илмий мақола ва тезислар 2023 йил 1 майгача қабул қилинади.   Анжуманга тақдим этиладиган материалларга талаблар:   – тақдим этиладиган материаллар анжуман илмий йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий-амалий тавсияларни ўз ичига қамраб олган ҳолда, имловий хатоларсиз, муаллиф анкетаси тўлдирилган ҳолда тақдим этилиши лозим; – материаллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин; – маъруза тезислари матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчамда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилади. Юқори қисмда ўртада мақоланинг номи, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва шарифи, илмий даражаси ва унвони, лавозими, ташкилот номи, электрон манзили ёзилади. Сўнгра, 1,0 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,0 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегель катталигида, 3 бетдан кам бўлмаган ҳажмда бўлиши талаб этилади.   Материалнинг тузилиши:
  1. Тадқиқот мавзусининг долзарблиги;
  2. Тадқиқот мавзусидаги мавжуд муаммолар;
  3. Муаммони ҳал қилиш усуллари;
  4. Илмий асосланган таклиф ва тавсиялар;
  5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
  Анжуманга материалларни тақдим этиш муддати. Анжуманда қатнашиш учун талабгорлар 2023 йил 1 майгача белгиланган тартибда материалларни ва анкетани қуйида кўрсатилган электрон манзилга жўнатишлари лозим. Тақдим этиладиган материаллар анжуманнинг қайси илмий йўналишига мўлжалланганлиги аниқ кўрсатилиши зарур. Материалда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва плагиатдан ҳолилигига муаллифнинг шахсан ўзи масъул ҳисобланади. Ташкилий қўмита юборилган материалларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга. Анжуман мавзусига мос бўлмаган, тегишли талабларга жавоб бермайдиган, илмий-амалий тавсияга эга бўлмаган ва белгиланган муддатдан кечикиб топширилган материаллар тўпламга киритилмайди ва муаллифга қайтарилмайди. Анжуман материалларини тўплам шаклида чоп этиш ва ташкилий ишларни амалга ошириш учун иштирокчилар материалларнинг ҳар бир саҳифаси учун 20 000 сўм миқдорида ташкилий бадал маблағини тўлашлари зарур. Анжуманда қатнашган иштирокчиларга сертификат тақдим этилади.   Мурожаат учун манзил. Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 60а-уй, Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети биноси, “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси (309-хона). Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: +99897-134-87-57 (Алиқулов Меҳмонали). Материалларнинг электрон вариантини қуйидаги электрон почта baho_invest@tfi.uz  манзили орқали қабул қилинади.   МУАЛЛИФ АНКЕТАСИ*  
  1. Фамилия
  2. Исм
  3. Шарифи
  4. Иш/ўқиш жойи
  5. Эгаллаб турган лавозими
  6. Илмий даражаси
  7. Илмий унвони
  8. Телефон рақами (мобиль)
  9. Материал номи
 * Қисқартирилмаган ҳолда тўлдирилади   Ташкилий қўмита тезисларни танлаб олиш ҳуқуқига эга. Талабларга жавоб бермайдиган илмий тезислар қабул қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

Tags :

Respublika miqyosidagi konferensiyalar

Share This :

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan