“ Ўзбекистоннинг “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси: мавжуд муаммо ва истиқболли имкониятлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция

Respublika miqyosidagi konferensiyalar
Ахборoт хати   Ўзбекистоннинг “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси: мавжуд муаммо ва истиқболли имкониятлар мавзусида халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказиш бўйича АХБОРОТ ХАТИ Тошкент молия институти “inScience” компанияси билан ҳамкорликда 2023-йил 2-июн куни “ Ўзбекистоннинг “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси: мавжуд муаммо ва истиқболли имкониятлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган. Конференцияда муҳокама қилинадиган мавзулар йўналишлари: 1-секция. «Яшил» иқтисодиётга ўтиш ва энергия тежамкорлигини шакллантиришнинг концептуал асослари 2-секция. Иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳалари кесимида энергия самарадорлигини ошириш муаммолари 3-секция. Ҳудудларда энергия ресурслари истеъмолини диверсификациялаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тизимини шакллантириш 4-секция. «Яшил» технологияларни тижоратлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш 5-секция. Ўзбекистонда энергия самарадорлигини тартибга солиш ва назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш. Мазкур конференцияда иштирок этишни хоҳлаган профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, тадқиқотчилар ва иқтидорли талабалар 2023-йил 25-май санасига қадар илмий мақола ва тезисларни тегишли йўналишлар бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этишлари лозим. Илмий-амалий конференция ишида етакчи хорижий олий таълим муассасалари, республикамиз ОТМ ва илмий тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, мутахассислари, илмий ходимлари, изланувчилари ҳамда иқтидорли талабалари қатнашишлари мумкин. Конференция тўпламига киритилган ва нашр қилинган ҳар бир тезис Google Scholar базасида индексланади. Конференцияга тақдим этиладиган илмий мақола ва тезисларни расмийлаштиришга қўйилган талаблар: Мақола ва тезисда муаллифнинг тадқиқ қилинаётган муаммога ўз қарашлари тўлиқ акс этиши, аниқ илмий хулосалари, амалий таклиф ва тавсиялари келтирилиши зарур; матн формати Миcрософт Wорд, сатр оралиғи 1 интервалда, шрифти Тимес Неw Роман 14 кегел. Матн форматининг чегараси тепа ва пастдан 2,0 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см бўлиши лозим. Мақоланинг тепа қисмида бош ҳарфлар билан мавзу, сатр қолдириб ўнг бурчагида муаллифнинг; Ф.И.Ш., иш жойи, илмий даражаси ва унвони, талабалар учун таълим олаётган жойи ва мутахасислик номи, сатр қолдириб асосий матн ёзилиши талаб этилади. Мақола муаллифлари 2-3 нафардан ошмаслиги лозим. Ҳар бир муаллиф 1 дона тезис тақдим этиши мумкин. Ҳаволалар (сноска) саҳифа сўнгида берилади. Матн ҳажми 4-5 бет тўлиқ ҳажмда бўлиши ҳамда қайси секцияга тегишлилиги эканлиги келтирилиши керак. Конференция материалларини тўплам шаклида чоп этиш ва ташкилий ишларни амалга ошириш учун иштирокчилар ҳар бир (4-5 бет) тезис учун умумий ташкилий бадал миқдори 100 000 сўм. Ушбу талабларга жавоб бермайдиган илмий мақола ва тезислар қабул қилинмайди. Матнда фойдаланилган мисол, кўчирма ва маълумотлар аниқлиги учун жавобгарлик муаллиф зиммасида бўлади. Ташкилий қўмита танловдан ўтмаган тезисларни муаллифларга қайтариш ва изоҳ бериш мажбуриятини олмайди. Мақола ва тезислар электрон шаклда +998901895660 телеграмм манзили ва iqtisod_konf@tfi.uz электрон почта орқали қабул қилинади. Тақдим этилган тезислар мазмуни белгиланган талабларга мос келган тақдирда конференция тўпламига киритилади ва ТМИ расмий сайтида (www.tfi.uz ) эълон қилинади.  

Tags :

Respublika miqyosidagi konferensiyalar

Share This :

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan