“МОЛИЯ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман

Respublika miqyosidagi konferensiyalar
Молия_кафедраси_Илмий_амалий_анжуман_2023_Ахборот_хати_3_тилда   ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ ПРОФЕССОР ҲИКМАТ СОБИРОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН “МОЛИЯ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман

АХБОРОТ ХАТИ

2023 йил 24 май куни Тошкент молия институти томонидан  профессор Ҳикмат Собиров таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Молия тизимини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади   Анжуманга иштирок этиш учун мамлакатимиз ҳамда хорижий олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, амалиётчи мутахассислар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талабалар таклиф этилади.   АНЖУМАННИНГ ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ:  
  1. Давлат молияси назарияси ва амалиёти: замонавий муаммолар ва ечимлар.
  2. Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этишда очиқлик ва шаффофликни таъминлашнинг устувор йўналишлари.
  3. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларда муқобил молиялаштиришдан фойдаланиш истиқболлари.
  4. Молия тизимини ривожлантиришда инновацион молиявий технологияларнинг ўрни.
  5. Глобал молия тизимининг замонавий тенденциялари.
  6. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг молиявий масалалари.
  Анжуманга тақдим этиладиган материалларга талаблар:
  • анжуманга тақдим этиладиган материаллар унинг илмий йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий-амалий тавсияларни ўз ичига қамраб олган ҳолда, имловий хатоларсиз, тўлдирилган муаллиф анкетасини илова қилган ҳолда тақдим этилиши лозим;
  • материаллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади;
  • материаллар матни MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегель катталигида, 1,0 интервалда 3 бетдан кам бўлмаган ҳажмда таҳрир қилинган ҳолда, шунингдек А4 ўлчамда, ҳар тарафдан 2 см ҳошия қолдириб расмийлаштирилади. Юқори марказий қисмида бош ҳарфлар билан мақола(тезис)нинг номи, 1,0 интервалдан сўнг муаллифнинг тўлиқ исми-шарифи, илмий даражаси ва унвони, лавозими, ташкилот номи, электрон манзили ёзилади, 1,0 интервал қолдириб, матн жойлаштирилади.
  Материаллар қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топиши зарур:
  • мавзуснинг долзарблиги;
  • мавзуга оид мавжуд муаммолар;
  • муаммони ҳал қилиш усуллари;
  • илмий асосланган таклиф ва тавсиялар;
  • фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Анжуманга материалларни тақдим этиш муддати: Анжуманда иштирок этиш учун талабгорлар 2023 йил 20 майгача белгиланган тартибда материалларни ва иштирокчи анкетасини қуйида кўрсатилган электрон манзилга жўнатишлари лозим. Тақдим этиладиган материаллар анжуманнинг қайси илмий йўналишига мўлжалланганлиги файлнинг номланишида аниқ кўрсатилиши зарур. Материалда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва плагиатдан ҳолилигига муаллифнинг шахсан ўзи масъулдир. Ташкилий қўмита юборилган материалларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга. Анжуман мавзусига мос бўлмаган, тегишли талабларга жавоб бермайдиган, илмий-амалий тавсияга эга бўлмаган ва кечикиб топширилган материаллар тўпламга киритилмайди ва муаллифга қайтарилмайди. Анжуманни ташкил этиш ва материаллар тўпламини чоп этиш харажатларини қоплаш мақсадида материалнинг ҳар бир саҳифаси учун 20 000 сўм миқдорида ташкилий бадал тўлови амалга оширилади. Хорижий иштирокчилар учун бепул. Анжуман натижаларига кўра иштирокчиларга сертификат (бепул) тақдим этилади. Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 60-А уй, Молия факультети биноси, “Молия” кафедраси (111-хона). Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: +998-71-234-04-79 (кафедра); +998-97-770-85-64 (Иномжон Жуманиязов)   Электрон материалларни қабул қилиш учун манзил e-mail: moliya_konf@tfi.uz , telegram: https://t.me/+_KJnswqJV0g2ZmQ6   Хат мавзусида “Анжуман учун материал” деб ёзилсин. Анжуман ўтказиш шакли: офлайн ва онлайн. МУАЛЛИФ АНКЕТАСИ*  
Фамилияси  
Исми  
Отасининг исми  
Иш/ўқиш жойи  
Лавозими  
Илмий даражаси  
Илмий унвони  
Телефон рақами (мобил)  
e-mail  
Материалнинг номи  
Шўъба рақами ва номи  
  * Қисқартирилмаган ҳолда тўлдирилади.    

Tags :

Respublika miqyosidagi konferensiyalar

Share This :

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan